Офис техникаси учун оқ қоғоз бозорининг давлат харидлари, маҳаллий ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт кўрсаткичлари таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда
Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси бўйича онлайн тренинг бўлиб ўтди
Сезар Ҳидалго иштирокида халқаро онлайн тренинг бошланди
Рақамли савдо жадал ривожланаётган бир шароитда истеъмолчи учун маҳсулотни харид қилиш тобора осонлашмоқда. Бироқ маҳсулотнинг хавфсизлиги, ишончлилиги ва унинг бозорда қонуний муомалада бўлиши масаласи ҳам шунчалик кафолатланганми?UNCTAD ва Consumers International маълумотларига кўра, дунё мамлакатларининг қарийб 44 фоизида истеъмолчиларни маҳсулот хавфсизлиги билан боғлиқ хавфлардан етарлича ҳимоя қилувчи қонунчилик мавжуд эмас.Янада эътиборли жиҳати — OECD маълумотларига кўра, қайтариб олинган ёки тақиқланган маҳсулотларнинг 87 фоизи онлайн платформаларда сотувда қолмоқда.Бу рақамлар оддий статистика эмас. Улар рақамли бозорда маҳсулот хавфсизлигини таъминлашда давлат назоратининг ўзи етарли эмаслигини кўрсатади. Чунки маҳсулот бир мамлакатда тақиқланган бўлса-да, интернет орқали бошқа юрисдикциядаги истеъмолчига осонгина таклиф қилиниши мумкин.Шу нуқтаи назардан, маҳсулот хавфсизлиги масаласи энди фақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида эмас, балки: - трансчегаравий электрон тижоратда платформалар масъулияти;- хавфли маҳсулотларни тезкор аниқлаш ва савдодан чиқариш;- давлатлар ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш;- истеъмолчиларга маҳсулот хавфи ҳақида ишончли маълумот беришкаби масалалар билан бевосита боғлиқ. Таҳлилий нуқтаи назардан, рақамли бозорнинг барқарор ривожланиши фақат савдо ҳажмини ошириш билан эмас, балки истеъмолчига хавфсиз танловни кафолатлаш билан ҳам баҳоланиши лозим.
Raqobat qo‘mitasi huzuridagi Raqobat siyosati va iste’molchilar huquqlari tadqiqotlari markazi tomonidan Garvard universitetining Iqtisodiy murakkablik indeksi metodologiyasi hammuallifi, professor Sezar Hidalgo ishtirokida onlayn o‘quv trening tashkil etilmoqda. Mavzu: “Mahalliy sanoat salohiyatini mustahkamlash, kichik va o‘rta biznesni rivojlantirish hamda eksport raqobatbardoshligini oshirish”9-sentabr, 2026-yil14:00–16:00 — trening davomiyligi 2 soatOnlayn treningga qo‘shilish uchun havola: https://us06web.zoom.us/j/89344426131 Mavzuga qiziquvchi davlat tashkilotlari vakillari, professor-o‘qituvchilar, tadqiqotchilar, tadbirkorlar va soha mutaxassislarini onlayn treningda ishtirok etishga taklif qilamiz.
Рақамли хизматлар ривожланиши билан автоматик янгиланадиган обуналар кундалик ҳаётимизда кенг қўлланилмоқда. Бундай хизматлар истеъмолчи учун қулайлик яратса-да, обунанинг автоматик янгиланиши ва маблағнинг қайта ечилиши билан боғлиқ ҳолатлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратишни талаб этмоқда.Асосий масала шундаки, истеъмолчи хизматга осон обуна бўлгани каби, ундан осон ва тушунарли тарзда воз кечиш имкониятига ҳам эга бўлиши керак. Жаҳон амалиётида ҳам ушбу масалага нисбатан талаблар кучайтирилмоқда. АҚШда Amazon’га қарши иш якунида компания 2,5 млрд доллар тўлашга ва обуна тизимини ўзгартиришга мажбур бўлди. Буюк Британияда эса автоматик тўловлардан олдин истеъмолчини хабардор қилиш ва обунани осон бекор қилишга қаратилган талаблар жорий этилмоқда. Ўзбекистонда ҳам рақамли хизматлар бозори кенгайиб бораётган бир шароитда ушбу халқаро тажриба муҳим аҳамиятга эга.Батафсил: