Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Deutsche Bank ва Rabobankни картел келишувида айблаш

“Европа Иттифоқининг Монополияга қарши регулятори Deutsche Bank ва Rabobankни давлат облигациялари бозорида картел келишувида иштирок этишда айблади”,-деб ёзади Reuters. Кузатув органи маълумотларига кўра, ушбу икки банк 2005-2016-йилларда суверен, давлат томонидан таъминланган ва кафолатланган еврооблигациялар бўйича нархлар ва савдо стратегияларини мувофиқлаштирган. Еврокомиссия иккала банкка ҳам тегишли айблов далолатномасини юборди. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик учун регулятор компанияларни глобал айланмасининг 10 фоизигача миқдорда жаримага тортиши мумкин. Еврокомиссия якуний қарор қабул қилгунга қадар банклар ёпиқ эшитувларда ва ёзма шаклда ўзларини ҳимоя қилишлари мумкин. Сўнгги йилларда Еврокомиссия ўнлаб банкларни назорат индексларини сохталаштирганлиги ва картелларда иштирок этганлиги учун миллионлаб евро миқдорида жаримага тортди.

26 Декабрь 2024 600

PayPal, Google Pay ва Apple Payни Ўзбекистонга олиб келиш

Ўзбекистонда PayPal, Google Pay, Apple Pay ва бошқа тўлов хизматларини ишга тушириш режалаштирилган. Республика Марказий банкига жорий йил охиригача мазкур компаниялар билан музокаралар олиб бориш ва уларнинг Ўзбекистон тўлов тизимлари билан интеграциялашувини йўлга қўйиш топширилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18-сентябрдаги “Мамлакат туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.                                                                                                                                              Қарорга кўра, 2024-йил охиригача сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва самарали бизнес жараёнларини шакллантириш мақсадида Марказий банк Рақамли технологиялар вазирлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда PayPal, Alipay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay халқаро тўлов компаниялари билан музокаралар олиб бориши ва уларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматлари билан интеграциялашувини йўлга қўйиши лозим.

26 Декабрь 2024 4781

Энергетика соҳасида қўшиб юбориш ва сотиб олиш

2024-йилда жаҳон энергетика секторидаги ўзгарувчан бозор динамикаси ва стратегик силжишларнинг натижасида соҳада корхоналарнинг ўзаро қўшилиши ёки бири-бирини сотиб олиши ҳолатларида фаоллик қайд этилди. Битимларнинг умумий қиймати 2023 йилдаги 60 миллиард доллардан 26 миллиард долларгача камайган бўлса-да, 2024 йил сезиларли консолидациялар ва сотиб олишлар билан ажралиб турди. Муҳим битимлар Diamondback Energy, ConocoPhillips, EQT Corporation, Expand Energy ва Sunoco LP каби йирик иштирокчиларни ўз ичига олган бўлиб, бу секторнинг ўсиш ва самарадорликка стратегик еътиборини намойиш етади. Энергия бозоридаги геосиёсий ноаниқликлар, тартибга солувчи қоидалардаги ўзгаришлар ва технологик инновациялар 2025-йилда бутун саноат учун янги имкониятлар ва муаммоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган навбатдаги ўзгаришлар истиқболини белгиламоқда.  

23 Декабрь 2024 613
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech