Кимё саноатида ички бозор имкониятлари таҳлил қилинди
Германия тажрибаси ва Ўзбекистонда рақобат сиёсатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудлари ривожланишида туризм ва замонавий агросаноат ҳам драйвер йўналишга айланмоқда.
Президентимиз Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ташаббуси билан Марказий Осиё ва Кавказ инвестиция кенгашларининг минтақавий альянси ташкил этилаётганини ўз вақтида қабул қилинган қарор сифатида баҳолади.
Бундан ташқари, инвестиция оқимини диверсификация қилиш учун суверен ислом облигациялари – сукук дастурини амалга ошириш бошланади. Булар корхоналаримизга келгусида камида 10 миллиард доллар қўшимча капитал олиб келиш учун катта туртки беради. Шунингдек, хусусийлаштириш доирасида шу йил 6 миллиард долларлик кўчмас мулк, корхоналардаги давлат улуши ва ер участкалари аукционга чиқарилади. Давлатимиз раҳбари маҳаллий ва хорижий инвесторларни бундай янги имкониятлардан кенг фойдаланишга чорлади. Facebook|Instagram|X
Шу билан бирга, инвестицион медиация тизими ҳам ривожлантирилади. Бу борада Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилиш ниятида. Ушбу чоралар натижасида инвесторлар Ўзбекистоннинг ўзида кафолатланган халқаро ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади. Президентимиз барчани бундай шарт-шароитлардан, шаклланаётган янги экотизим имкониятларидан унумли фойдаланишга чақирди.Facebook|Instagram|X
Шу боис, Янги Ўзбекистонда инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш йўлида тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ўтган йили ялпи ички маҳсулотимиз 7,7 фоизга ўсди, иқтисодиётга 43 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. Миллий валютамизнинг барқарорлиги таъминланиб, халқаро захираларимиз ҳажми 70 миллиард доллардан ортди. “Кўпчиликнинг йодида, биз тўрт йил аввал бўлиб ўтган илк форумда 2026 йил якунига келиб, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотини 100 миллиард долларга етказишни мақсад қилган эдик. Жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиётимиз бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда!”, – деди Президентимиз. Шу билан бирга, Ўзбекистон халқаро кредит рейтинги йил саин яхшиланиб бормоқда. Жорий йилда мамлакатимиз нуфузли “Иқтисодий эркинлик индекси”да 14 поғона юқорилаб, илк бор “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторидан жой олди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон иқтисодиёти янги суръат ва янги имкониятлар босқичига чиқаётганига ёрқин мисолдир. Facebook|Instagram|X