Товар бозорлари юзасидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар тўплами тақдим этилди
Мамлакатимизда қайси товар бозорларида янги ишлаб чиқариш ва инвестиция учун имкониятлар мавжуд?
“Истеъмолчиларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш миллий тизими” лойиҳаси ишлаб чиқилди
Монополияга қарши комплаенс бўйича навбатдаги ўқув курси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ташаббуси билан ташкил этилган “Мамлакат миллий манфаатларини таъминлашда ахборот-таҳлилий фаолиятни такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги илмий-амалий конференция доирасида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев “Ички ва ташқи омилларнинг маҳаллий бозорга таъсирини баҳолашда эконометрик моделлар, сунъий интеллект ва ахборот-таҳлилий ёндашувларнинг ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.Конференция якунларига кўра, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказининг таҳлил фаолияти юқори баҳоланиб “Йил таҳлилчиси – 2026” доирасида эътироф етилди ҳамда махсус диплом билан тақдирланди. Мазкур нуфузли эътироф Марказнинг рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иқтисодий таҳлил соҳаларида амалга ошираётган илмий-тадқиқот ишлари, замонавий таҳлилий ёндашувларни амалиётга жорий этиш борасидаги ташаббуслари ҳамда юқори экспертлик салоҳиятининг муносиб эътирофи ҳисобланади. Рақобат қўмитаси Марказ жамоасини ушбу муҳим ва шарафли ютуқ билан самимий муборакбод этади ҳамда келгуси фаолиятида янги илмий изланишлар ва янада улкан муваффақиятлар тилайди. |Telegram |Facebook|Instagram|
Жорий йилнинг 28 май куни Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш федерал хизматининг Қозон шаҳридаги Ўқув-услубий маркази томонидан рақобатни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро тадбир ташкил этилди.Мазкур тадбирда Рақобат қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари иштирок этдилар.Тадбир доирасида рақобатни ривожлантириш соҳасидаги замонавий ёндашувлар ва илғор амалиётлар муҳокама қилиниб, 2030 йилгача бўлган давр учун рақобатни ривожлантириш тизимини такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашилди. Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур халқаро тадбир Қўмита ва Тадқиқотлар маркази ходимларининг институционал салоҳияти, касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш, халқаро ҳамкорлар билан тажриба алмашиш ҳамда истиқболдаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.|Telegram |Facebook|Instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан глицерин маҳсулотлари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра: Импорт ҳолати: 2024 йилда 59 та корхона томонидан 18 та давлатдан жами 1,6 млн АҚШ долларлик (1,7 минг тонна) глицерин маҳсулотлари импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 70% тўғри келган.Малайзия — 58%Покистон — 24%Хитой — 10%Бошқа давлатлар — 8%Тўйинганлик даражаси: ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 0% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса: глицерин маҳсулотлари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши шаклланмаган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талабнинг импорт ҳисобига қопланаётгани мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |Facebook|Instagram|