Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ташкил этилган “Монополияга қарши комплаенс” бўйича махсус ўқув курси ташкил етилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорларда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш ва рақобат муҳитини чуқур ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда.
13–27 октябрь кунлари “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида Хитой Халқ Республикасининг Пекин ва Шенжень шаҳарларида рақобат қонунчилиги ва уни қўллаш амалиётига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича илмий таҳлиллар фаоллашмоқда
21-oktabr – O‘zbek tili bayrami kuni bilan barchangizni chin dildan muborakbod etamiz! Mazkur sana xalqimiz uchun muhim tarixiy ahamiyatga ega bo‘lib, u milliy o‘zligimiz, ma’naviy boyligimiz va mustaqil tafakkurimizning yorqin timsolidir.Bugun o‘zbek tili nafaqat mamlakatimizda, balki xalqaro miqyosda ham jahon minbarlarida baralla yangramoqda.Ushbu qutlug‘ kunda barchangizga tinchlik, sog‘lik, oilaviy baxt va yurtimiz ravnaqi yo‘lidagi ishlaringizda muvaffaqiyatlar tilaymiz! Ona tilimizning qadri va sha’ni har doim yuksak bo‘lsin! Hurmat bilan,Raqobat siyosati va iste’molchilar huquqlari tadqiqotlari markazi jamoasi
Маърузада рақамли иқтисодиётнинг жадал ўсиб бораётгани, электрон тижорат бозорининг йиллик 40% ўсиши ва рақобат сиёсатининг янги йўналишлари ҳақида сўз борди. Таъкидланишича, рақамли платформаларни тартибга солиш бўйича халқаро тажриба (Digital Markets Act, FTC, CMA, JFTC ва бошқалар) Ўзбекистон учун муҳим намуна бўлмоқда. Янги “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 256-сон қарори билан илк бор рақамли платформаларнинг устун мавқелари ва нарх алгоритмлари ҳуқуқий жиҳатдан белгиланди. Шунингдек, Қўмита ҳузурида ташкил этилган Digital Task Force (Тас форс) гуруҳи рақамли бозорлардаги тенденциялар ва эҳтимолий суиистеъмол ҳолатларини таҳлил қилмоқда. Маъруза якунида рақамли иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, соғлом рақобат муҳитини таъминлаш шунингдек, давлат ва бизнес ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.#Yashil iqtisodiyot #Raqamli savdo platformalari
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази — Ўзбекистонда рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва давлат сиёсатини илмий асосда қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик ақл маркази сифатида фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида:⏺300 га яқин товар бозори таҳлил қилинди.⏺Кимё саноати бўйича 541 турдаги маҳсулот ўрганилиб, 281 турдаги товар бўйича импортга боғлиқлик аниқланди.⏺300 дан ортиқ бозорларнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси баҳоланди ва инвесторлар учун истиқболли йўналишлар тавсия этилди.Илмий таҳлиллар ARIMA модели асосида амалга оширилиб, гуруч, сут, картошка, сабзи ва парранда ва мол гўшти каби ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари бўйича қисқа муддатли прогнозлар тайёрланмоқда. Бу инфляциявий хавфларни олдиндан баҳолашга ёрдам бермоқда. Тадбиркорлар учун ўзларини қизиқтирган йўналиш ёки маҳсулот ҳақида таҳлил натижаларини олиш учун алоҳида мурожаат йўллаш имкониятлари яратилди. Бугунги кунда тадбиркорлар томонидан 100 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда ушбу мурожаатлар бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Инсон капитали ривожланмоқда:Йил бошидан буён Қўмита тизимидаги 100 дан зиёд ходим малака ошириш ва халқаро ўқув-семинарларда иштирок этди. Бу жараёнда BRICS, UNCTAD, UNDP, JICA ва Жаҳон банки каби ташкилотлар билан ҳамкорликда тренинглар ташкил этилди ва халқаро ҳамкорлик доирасида маҳаллий университетлар ва ақл марказлар билан қўшма тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Марказ илмий таҳлил, рақамли иқтисодий прогноз ва кадрлар салоҳиятини ошириш орқали мамлакатда адолатли ва рақобатбардош бозор муҳитини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда. Батафсил “O'zbekiston24” телеканалида.