Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан калий нитрат бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 28 та корхона томонидан 10 та давлатдан жами 1,9 млн АҚШ долларлик (1 580 тн) калий нитрат импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 71% тўғри келган.Россия — 28%Беларусь — 18%Туркия — 18%Бошқа давлатлар — 36%2024 йилда 2 та корхона томонидан 2 та давлатга жами 33 минг АҚШ долларлик (45 тн) калий нитрат экспорт қилинган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 1 та корхона томонидан 5,8 млрд сўмлик (591 тн) калий нитрат ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 27,8% ни ташкил этган.Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Калий нитрат бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш чекланган даражада шаклланган бўлиб, бозорда рақобат муҳити етарлича ривожланмаган. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан дезинфекция воситалари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 438 та корхона томонидан 38 та давлатдан жами 64 млн АҚШ долларлик (12,3 минг тн) дезинфекция воситалари импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 28% тўғри келган.Хитой — 49%Туркия — 19%Россия — 11%Бошқа давлатлар — 21%2024 йилда 17 та корхона томонидан 5 та давлатга жами 1,9 млн АҚШ долларлик (527 тн) дезинфекция воситалари экспорт қилинган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 26 та корхона томонидан 63 млрд сўмлик (3,1 минг тн) дезинфекция воситалари ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 20,8% ни ташкил этган.Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Дезинфекция воситалари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш етарли даражада шаклланмаган. Импорт юқори улушга эга бўлиб, бозорда рақобат муҳити етарлича ривожланмаган. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|
9 апрель — Буюк бобокалонимиз, кучли марказлашган давлат асосчиси, адолат ва тартибни устувор қилган Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун сифатида юртимизда кенг нишонланади. Амир Темурнинг бой сиёсий мероси, давлат бошқаруви ва адолатли тузум барпо этишга оид қарашлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Унинг ҳаёти ва фаолияти — кучли давлат, барқарор иқтисодиёт ва адолатли жамият қуришда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. |Telegram |facebook|instagram|