Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Тренинглар

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди  

Жорий йилнинг 7-9 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур ўқув курслари доирасида, монополияга қарши комплаенс ва Давлат харидлари бўйича масъул ходимларига монополияга қарши тартибга солиш, нарх ва тарифларни назорат қилиш, шунингдек, инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш, молиявий жарималарни қўллаш ҳолатлари ва тартиби ҳамда уларни олдини олиш каби янги қоидалар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, рақамли платформа операторининг устун мавқеи ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиблари юзасидан курс тингловчиларининг 100 дан ортиқ берилган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди. Ўқув курси якунида тингловчиларнинг монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.

9 Октябрь 2024 215

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар «Universal Mobile Systems» МЧЖ, «Асака банк» АЖ, «Наманган халқаро аэропорти» МЧЖ, «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК, «UzGasTrade» АЖ, «Uzbekistan GTL» МЧЖ, «Таъминот ва логистика хизмати» ДУК, “Ўзкимёсаноат” АЖ, «Тошэлектроаппарат» МЧЖ ХК, «Ўзбек геология қидирув» АЖ, «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУКларнинг монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходимлари иштирок этди. Ўқув курслари доирасида иштирокчиларга: Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади;устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари;монополияга қарши комплаенс асосий талаблари;инсофсиз рақобат турлари ва белгилари;картель келишувлари ва уларнинг турлари;рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги ва уларга нисбатан монополияга қарши талаблар;биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби ва талаблари мавзуларида малака ошириш курслари ўтказилди. Ўқув семинар якунида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.

4 Октябрь 2024 189

24-26 сентябрь кунлари монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24-26 сентябрь кунлари Марказ томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар "O‘zbektelekom" АК, "Uzbekistan helicopters" МЧЖ, "Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki" АЖ, "Unicon.uz-фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" МЧЖ, “Qo‘qon biokimyo” АЖ, "Kredit-axborot tahliliy markazi" kredit byurosi" МЧЖ, "O‘zshaharsozlik LITI" ДУК, “O'zbekiston milliy metrologiya instituti” ДК, "Andijon mexanika zavodi" ШК, "UzAuto Motors" АЖ, “Dehqonobod kaliy zavodi” АЖ, “O‘zbekko‘mir” АЖ, “Bektemir-spirt eksperimental zavodi” АЖ, "Toshkent shahar yer osti umumiy o‘tish muhandislik kollektorlari boshqarmasi" ДУКларнинг монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходимлари иштирок этди. Ўқув курслари доирасида иштирокчиларга: Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади; Устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари; Монополияга қарши комплаенс асосий талаблари; Инсофсиз рақобат турлари ва белгилари; Картель келишувлари ва уларнинг турлари; Рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги ва уларга нисбатан монополияга қарши талаблар; Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби ва талаблари мавзуларида малака ошириш курслари ўтказилди. Ўқув семинар якунида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.

26 Сентябрь 2024 211

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Марказ томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ, “Қуюв-механика заводи” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ўзбекгеофизика" АЖ, “Gazli Gas Storage” МЧЖ ҚК, "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ, "Ўзбекгидрогеология" ДУК, "Тошшаҳарнур" ДУК, "Uzdigital TV" МЧЖ, "Электромагнит мослашув маркази" ДУК, "Боштранслойиҳа" АЖ, “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК, "Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропорти" МЧЖларнинг монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходимлари иштирок этди. Ўқув курслари доирасида иштирокчиларга: Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади;устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари;монополияга қарши комплаенс асосий талаблари;инсофсиз рақобат турлари ва белгилари;картель келишувлари ва уларнинг турлари;рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги ва уларга нисбатан монополияга қарши талаблар;биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби ва талаблари мавзуларида малака ошириш курслари ўтказилди. Ўқув семинар якунида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.

19 Сентябрь 2024 635

"Рақамли рақобат ва сунъий интеллектни тартибга солиш механизмлари" бўйича тренинг якуни

Бугун German Sparkassenstiftung for International Cooperation билан ҳамкорликда ташкил этилган "Рақамли рақобат ва сунъий интеллектни тартибга солиш механизмлари" мавзусидаги икки кунлик тренинг якунланди. Тренинг охирги иккита сессия билан якунланди: "Монополияга қарши тартибга солиш ва сунъий интеллект" "Рақамли тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик" (турли тартибга солиш механизмларига эга рақамли ва сунъий интеллект бозорлари ўртасидаги ўзаро таъсир, шу жумладан рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш соҳаси) Ушбу тренинг билимлар алмашиш, рақамли бозорларни самарали тартибга солиш бўйича стратегик ёндашувлар сиёсати таъсирини муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди. Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

18 Сентябрь 2024 196

"Рақамли рақобат ва сунъий интеллектни тартибга солиш механизмлари" бўйича тренинг

Рақобат қўмитаси тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан бугунги кунда ҳар томонлама ислоҳотлар олиб борилмоқда. Рақобат қўмитасида Германиянинг Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти билан ҳамкорликда Қўмита мутахассислари учун "Рақобат ва сунъий интеллектни рақамли тартибга солиш механизмлари" мавзусида икки кунлик ўқув-семинар бошланди. Ушбу тренинг иштирокчиларнинг рақамли ва сунъий интеллектга асосланган бозорларни тартибга солиш бўйича кўникма ва билимларини оширишга қаратилган. 17-18 сентябрь кунлари давом этадиган дастур бугун иккита сессия билан бошланди: "Рақамли ва сунъий интеллект бозорлари" "Рақамли рақобатни тартибга солиш механизмлари" (Германия, Европа ва Буюк Британиянинг тартибга солиш ёндашувлари) Тренингни ушбу соҳадаги мутахассис доктор Кристоф Каругати олиб боради.

17 Сентябрь 2024 205

Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлардаги монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун ўқув курси ташкил этилди

Жорий йилнинг 19-21 август кунлари Марказ томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК “Тошкентбошпланлити” ДУК, “Хоразм шакар” МЧЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Бухоро нефтини қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Махсустранс” ДУК, “Аммофос-Максам” АЖ, “Автоoйна” МЧЖ, “Навоиазот” АЖ, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ, “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ, “Ангрен шакар” МЧЖ, “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ, “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК, “Алоқабанк” АТБларнинг монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходимлари иштирок этди. Ўқув курслари доирасида иштирокчиларга Қўмита раиси ўринбосари Ф.Карабаев ҳамда бошқа масъул ходимлар томонидан: - Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади;- устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари;- монополияга қарши комплаенс асосий талаблари;- инсофсиз рақобат турлари ва белгилари;- картель келишувлари ва уларнинг турлари;- рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги ва уларга нисбатан монополияга қарши талаблар;- биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби ва талаблари мавзуларида малака ошириш курслари ўтказилди. Ўқув семинар якунида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.

21 Август 2024 176
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech