Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан қўл пневматик насослари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати:2024 йилда 109 та корхона томонидан 16 та давлатдан жами 650 минг АҚШ долларлик (458 минг дона) қўл пневматик насослари импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми:• Хитой — 99%• Бошқа 15 та давлат — 1%Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 58% тўғри келган.Ўртача импорт нархи — 1 дона учун 1,4 доллар.2024 йилда экспорт амалга оширилмаган.Ички ишлаб чиқариш:2024 йилда атиги 3 та корхона томонидан жами 11 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси:Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 0% ни ташкил этган.Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80%дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса:Қўл пневматик насослари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми жуда паст.Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан сувни филтрлаш ёки тозалаш учун ускуна ва қурилмалар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўйинганлиги даражаси ўрганилди. 2024 йилда 708 та корхона томонидан 41 та давлатдан қиймати 47,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 853 минг дона сувни филтрлаш ёки тозалаш учун ускуна ва қурилмалар импорт қилинган. Импорт қилинган маҳсулотларнинг 73 фоизи – Хитой, 11 фоизи – Россия, 9 фоизи – Туркия, 7 фоизи эса бошқа 38 та давлатлар ҳиссасига тўғри келади.Импортнинг концентрация даражаси ўрганилганда эса энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 46 фоизи тўғри келган. Таҳлиллар доирасида сувни филтрлаш ёки тозалаш учун ускуна ва қурилмалар маҳсулотини ишлаб чиқариш бозоридаги рақобат ҳолати халқаро тан олинган HHI (Ҳерфиндал-Ҳиршман индекси) орқали баҳоланганда, индекс натижаси 5 минг 819 пунктга тенг бўлганлиги ва ушбу товар бозорида рақобат муҳити ривожланмаганлиги аниқланди. Шунингдек, сувни филтрлаш ёки тозалаш учун ускуна ва қурилмаларнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўйинганлик даражаси 2024 йилда 4,3 фоизни ташкил этганлиги аниқланди. |Telegram |facebook|instagram|
Наврўз – янгиланиш, эзгулик ва бағрикенглик айёми. Ушбу гўзал байрам барчангизга илҳом, янги ғоялар ва улкан ютуқлар олиб келсин. Хонадонларингиздан фаровонлик, меҳр-оқибат ва барокот аримасин. Ҳурмат билан, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази