Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Сирдарё вилоятида инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги ўрганилди

Давлат раҳбари топшириқлари ижроси доирасида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази мутахассислари томонидан Сирдарё вилоятидаги 15 дан ортиқ йирик инвестиция объектлари жойига чиққан ҳолда комплекс ўрганилди.Ўрганишлар икки асосий йўналишда амалга оширилди: Ишга туширилган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси, экспорт, бюджет тушумлари ва амалдаги иш ўринлари таҳлил қилинди. Амалга оширилаётган хорижий инвестиция лойиҳалари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг белгиланган жадвалларга мувофиқлиги, асбоб-ускуналарнинг амалдаги ҳолати, инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми ва молиялаштириш манбалари ўрганилди. Ўрганишлар якунида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича асослантирилган таклиф ва таҳлилий хулосалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиб борилмоқда.

21 Август 2026 7961

Қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш бўйича “йўл хариталари” муҳокама қилинди

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, “Ақл маркази – ҳокимлик – Халқ депутатлари Кенгаши” ҳамкорлиги бўйича янги тизим доирасида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарлари кесимида қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.Бугун Сирдарё вилоятида Мазкур “йўл харита” лойиҳалари Марказ директори О.Жумаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари билан муҳокама қилинди. Учрашувда лойиҳаларда назарда тутилган чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиб, Сирдарё вилояти Халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасига киритиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур тизим ҳудудларнинг ички имконият ва захираларини аниқлаш, уларни самарали ишга солиш ҳамда аниқ натижага йўналтирилган чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилмоқда.

20 Август 2026 5718

Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизларни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Тадбиркорлар куни муносабати билан самимий муборакбод этади!Тадбиркорларнинг ташаббуси, изланиши ва меҳнати мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда янги имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.Сизларга мустаҳкам соғлиқ, янги ғоялар, фаолиятингизда барқарор ўсиш ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.Тадбиркорлар куни муборак бўлсин!

20 Август 2026 8483
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech