Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Осма қулфлар бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази осма қулфлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 116 та корхона томонидан 11 та давлатдан жами 967 минг АҚШ долларлик (892 тонна) осма қулфлар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 47% тўғри келган.Хитой — 99%Бошқа давлатлар — 1%Экспорт ҳолати: 2024 йилда осма қулфлар экспорти амалга оширилмаган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 2 та корхона томонидан жами 1,5 млрд сўмлик (15 тонна) осма қулфлар ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 1,6% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Осма қулфлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши жуда паст бўлиб, бозор импортга юқори даражада боғлиқ. Шу билан бирга, ички талаб мавжуд бўлиб, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|

29 Апрель 2026 882

Қон ва дори қуйиш системалари (капельницалар) бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан капельницалар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 12 та корхона томонидан 12 та давлатдан жами 7,7 млн АҚШ долларлик (115 млн тонна) капельницалар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 57% тўғри келган.Хитой — 97%Германия — 2%Бошқа давлатлар — 1%Экспорт ҳолати: 2024 йилда капельницалар экспорти амалга оширилмаган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 5 та корхона томонидан жами 48 млрд сўмлик (18,5 млн тонна) капельницалар ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 14% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Капельницалар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши жуда паст бўлиб, бозор импортга юқори даражада боғлиқ. Шу билан бирга, ички талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|

28 Апрель 2026 860

“Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” бўйича малака ошириш ўқув курси ташкил этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Қўмита ва унинг ҳудудий органлари Юридик хизмат ходимлари учун “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” бўйича малака ошириш ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курс доирасида иштирокчиларга товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқе ва устун музокара кучи мезонлари, бозорга кириш тўсиқлари, бозор улушларини аниқлаш, монополияга қарши тартибга солиш амалиёти, картель келишувлар ва инсофсиз рақобат ҳолатлари, давлат харидлари ҳамда биржа савдоларидаги рақобат талаблари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича батафсил тушунчалар берилди. Машғулотлар соҳада катта амалий тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилди. Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди. Ўқув курси якунида Қўмита раиси ҳудудий органлар юридик хизмат ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида мазкур ўқув курсларининг мутахассислар учун нақадар муҳим экани, шунингдек улар зиммасида турган вазифаларнинг юқори аҳамиятга эгалиги алоҳида таъкидланди. |Telegram |facebook|instagram|

27 Апрель 2026 894
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech