Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ва Янгиер шаҳрида навбатдаги манзилли ўрганиш ишлари олиб борилди.Ховос туманида “Хин Йи Синк”, Янгиер шаҳрида эса “Inter Grain” МЧЖ фаолияти ўрганилиб, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар ва тадбиркорлар таклифлари муҳокама қилинди.Аниқланган масалалар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”га киритилди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманида комплекс ўрганишлар ўтказилмоқда.Асосий манзиллар ва натижалар:Ширин шаҳрида “Wang Da” қўшма корхонаси ҳамда “Фарҳод” ГЭС фаолияти ўрганилиб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва энергетика барқарорлигини таъминлаш чоралари муҳокама қилинди.Боёвут туманида “Oltin Tegirmon” МЧЖ раҳбари билан ўтказилган мулоқотда тадбиркорлик фаолиятидаги мавжуд тўсиқлар тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича тезкор ечимлар белгилаб олинди.Аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишида “оғир” тоифага киритилган “Учтурғон” МФЙда аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли вазифалар белгилаб олинди.Ўрганишлар давомида аниқланган барча масалалар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”га киритилади.