Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Эшитиш аппаратлари бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан эшитиш аппаратлари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати:2024 йилда 17 та корхона томонидан 12 та давлатдан жами 9,6 млн АҚШ долларлик (40,2 минг дона) эшитиш аппаратлари импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми:⏺Дания — 33%⏺Сингапур — 30%⏺Малайзия — 14%⏺Бошқа давлатлар — 23%Энг йирик 3 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 76% тўғри келган.2024 йилда 4 та корхона томонидан 6 та давлатга жами 2,8 млн АҚШ долларлик (16,6 минг дона) эшитиш аппаратлари экспорт қилинган.Ички ишлаб чиқариш:2024 йилда атиги 1 та корхона томонидан 2,9 млрд сўмлик (1,8 минг дона) эшитиш аппаратлари ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси:Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 7,2% ни ташкил этган.Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса: Эшитиш аппаратлари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми паст. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |facebook|instagram|

27 Март 2026 849

Эконометрик таҳлилларга VAR модели жорий этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш соҳасида замонавий илмий ёндашувларни амалиётга жорий этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, ҳозирги вақтга қадар бозор таҳлиллари ARIMA модели асосида нархлар динамикаси ва қисқа муддатли тенденциялар самарали баҳолаб келинган бўлса, бугунги кунда Марказ таҳлил ишларини янада илғор бўлган — VAR (Vector Autoregression) эконометрик модели орқали амалга оширмоқда. VAR модели жорий этилиши натижасида:- бозордаги ўзгаришлар олдиндан аниқроқ прогноз қилинади;- иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги яширин ва кўп қиррали боғлиқликларни ҳамда турли иқтисодий омиллар (нарх, импорт, талаб ва ҳ.к.) ўртасидаги реал таъсир занжирини очиб беради;- бозорда юзага келадиган ўзгаришлар ва шокларнинг таъсирини олдиндан баҳолаш имконини яратади;- бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларни ҳисобга олган ҳолда аниқ ва ишончли прогнозлар тайёрлашни таъминлайди;- давлат органлари ва бозор иштирокчилари учун асосланган қарорлар қабул қилишга хизмат қилади;- таҳлилларни содда статистикадан — чуқур илмий хулосалар даражасига олиб чиқади. Хулоса қилиб айтганда, VAR модели жорий этилиши иқтисодий таҳлилларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади. Яъни, VAR модели орқали таҳлиллар фақат ҳолатни қайд этиш билан чекланмайди — у иқтисодий жараёнларни тушунтириш, прогноз қилиш ва уларга таъсир этувчи омилларни чуқур англаш имконини беради. Бу эса таҳлилларни оддий кузатувдан — чуқур илмий асосланган прогноз ва самарали қарорлар қабул қилиш даражасига олиб чиқади. Марказ фаолияти бугунги кунда маълумотлар таҳлилидан — стратегик прогнозлаш ва қарор қабул қилишга хизмат қилувчи илмий платформага айланиб бормоқда. |Telegram |facebook|instagram|

27 Март 2026 1522

Велосипед учун резина камералар бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан велосипед учун резина камералар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати:2024 йилда 39 та корхона томонидан 4 та давлатдан жами 2 млн АҚШ долларлик (4,2 млн дона) велосипед учун резина камералар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми:• Хитой — 99%• Бошқа 3 та давлат — 1%Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 70% тўғри келган.2024 йилда экспорт амалга оширилмаган.Ички ишлаб чиқариш:2024 йилда атиги 1 та корхона томонидан жами 101 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси:Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 0,2% ни ташкил этган.Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80%дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса:Велосипед учун резина камералар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми жуда паст.Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда.Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |facebook|instagram|

26 Март 2026 1022
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech