Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

“Uzum Tezkor” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “Uzum Tezkor” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Асос: “Uzum Tezkor” МЧЖ ХКнинг бу соҳада устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномаси. Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.

2 Апрель 2025 1866

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Euronews"га берган эксклюзив интервьюси

"Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон маконга айлантириш учун тарихий имконият турибди". Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанддаги "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити олдидан "Euronews" (https://www.euronews.com/2025/04/01/qa-we-have-a-historic-chance-to-make-our-region-prosperous-uzbekistan-president-tells-euro)га берган эксклюзив интервьюси. (https://president.uz/uz/lists/view/8009)

1 Апрель 2025 1526

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

2025 йил 25 март куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқотлар маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Учрашув давомида томонлар илмий салоҳиятни ошириш, ўзаро учрашувлар, конференциялар ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича илғор тажриба ва халқаро амалиёт билан маълумот алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.Учрашув якунида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

25 Март 2025 1573
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech