Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан ҳамкорлик ўрнатилди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан англашув Меморандумини имзолади. Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:Туркий дунё ва Евроосиё географияси бўйича қўшма илмий тадқиқотларWeb of Science ва Scopus каби халқаро платформаларда мақолалар нашриСимпозиум, семинар ва конференциялар ташкил этишИлмий-ташкилий салоҳиятни ошириш, стажировка дастурлариИқтисод, савдо, бизнес муҳит ва энергетика соҳаларида лойиҳалар Учрашув якунида томонлар ўзаро билимлар алмашинуви, ходимларнинг институционал салоҳиятини ошириш, биргаликда семинар ва тренинглар ташкил қилиш, халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

14 Апрель 2025 1487

Туркий давлатлар ташкилотининг етакчи таҳлил марказлари халқаро анжумани бўлиб ўтди

"Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлари ўртасидаги савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусида Туркий Давлатлар Ташкилотининг етакчи таҳлил марказлари иштирокида унга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо, рақамли иқтисодиёт, инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев "Рақамли савдо платформаларини ривожлантиришда рақобат сиёсатининг роли" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Шунингдек, тадбир давомида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Озарбайжон Республикасининг Иқтисодий илмий тадқиқотлар институти (ESRI) ва Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолади.

14 Апрель 2025 1460

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади. Ҳамкорлик доирасида рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдоларини такомиллаштириш, табиий монополия соҳаларини тубдан ислоҳ қилишда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, рақобат соҳасига самарали хорижий тажрибаларни жорий этиш ва миллий тизим билан уйғунлаштириш каби йўналишлар устувор вазифалар сифатида белгиланди. Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.

14 Апрель 2025 1481
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech