Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистрантлари иштирокида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистрантлари иштирокида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашув давомида иштирокчиларга замонавий рақобат назариясининг эволюцияси, бозор тузилмалари, М. Портернинг рақобат устунлигини шакллантириш концепцияси, монополистик ва олигополистик рақобат моделлари ҳамда монопсония шароитларининг иқтисодиётга таъсири юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, мамлакатимизда рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимининг такомиллашуви, янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, рақамли платформалар шароитида бозор муносабатларининг ўзгариши ва монополияга қарши замонавий механизмлар юзасидан фикр алмашилди. Давра суҳбати очиқ мулоқот ва савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, магистрантлар назарий билимларини амалий мисоллар билан мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар. Мазкур учрашув ёш мутахассисларнинг рақобат сиёсати соҳасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш, илмий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда келгусида малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. |Telegram |facebook|instagram|

5 Февраль 2026 6004

Бизнес фаоллиги индексининг 2025 йил 4-чорак натижалари ва 2026 йилнинг 1-чорак кутилмалари баҳоланди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан тадбиркорлик муҳити ва бизнес субъектлари кайфиятини акс эттирувчи Бизнес фаоллиги индексининг 2025 йил 4-чорак натижалари ва 2026 йилнинг 1-чорак кутилмалари баҳоланди. БФИ сўровномасида Қўмитанинг Fair Tech ягона ахборот тизими орқали республикадаги ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги 350 дан ортиқ йирик корхоналар респондент сифатида иштирок этди. Сўровнома натижаларига кўра, 2025 йил 4-чоракда БФИ йиғма кўрсаткичи 3-чоракка нисбатан 0,9 бандга ошиб, 57,3 бандни ташкил этди. Шунингдек, 2026 йил 1-чораги учун БФИнинг прогноз кўрсаткичлари 54,9 банд бўлиши кутилмоқда. Халқаро тан олинган ПМИга кўра, БФИ кўрсаткичи 50 банддан юқори бўлса, бу иқтисодиётда барқарор ўсиш ва фаолликнинг ортиб бораётганини билдиради.БФИнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлилига кўра, энг яхши натижа Тошкент шаҳри (61) ва Наманган (60) вилоятида кузатилган бўлса, Қашқадарё (50,8), Самарқанд (51) ва Навоий (53) вилоятларида индекс натижаси нисбатан паст кўрсаткичларга тенг бўлди. Умуман олганда, БФИ натижалари мамлакатимизда бизнес муҳити барқарор сақланаётганини ҳамда йирик тадбиркорлик субъектлари томонидан келгуси даврда ҳам фаоллик сақланиб қолиши бўйича ижобий кутилмалар мавжудлигини кўрсатмоқда. Батафсил инфографикада. |Telegram |facebook|instagram|

4 Февраль 2026 6262

“Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувига йўл қўймаслик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

2026 йил 29 январь куни Тошкент шаҳрида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувига йўл қўймаслик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Халқаро конференцияда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) каби нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари, шунингдек, давлат органлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти ва илмий-тадқиқот доиралари вакиллари иштирок этди. Конференцияда қуйидаги панель сессиялари бўлиб ўтади:- “Тадбиркорлик фаолиятига давлат органларининг аралашувини чеклаш – институционал механизмлар”- “Бизнес учун ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва лицензиялаш жараёнларини соддалаштириш”- “Текширув ва назорат жараёнларида рақамли ечимлар ва шаффофликни таъминлаш” Халқаро анжуман Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат органлари фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда рақобат сиёсатини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. |Telegram |facebook|instagram|

30 Январь 2026 6525
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech