Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Пойабзалларнинг қуйи қисми (подошва) бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан пойабзалларнинг қуйи қисми (подошва) товар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 263 та корхона томонидан 15 та давлатдан жами 4,5 млн АҚШ долларлик (4,6 минг тн) пойабзалларнинг қуйи қисми импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 20% тўғри келган.Хитой — 92%Туркия — 6%Бошқа давлатлар — 2%Экспорт ҳолати: 2024 йилда 24 та корхона томонидан 9 та давлатга жами 260 минг АҚШ долларлик (40 тн) пойабзалларнинг қуйи қисми экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми Қозоғистон (41%) ҳиссасига тўғри келган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 17 та корхона томонидан жами 31 млрд сўмлик (3,7 млн жуфт) пойабзалларнинг қуйи қисми ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 37% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Пойабзалларнинг қуйи қисми бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити етарлича ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|

21 Апрель 2026 709

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда Олий таълим муассасалари ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича 3 кунлик ўқув курси ташкил этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда Олий таълим муассасалари ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича 3 кунлик ўқув курси ташкил этилди.Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти, устун мавқе, монополия ва табиий монополия тушунчалари, инсофсиз рақобат ҳолатлари, картель келишувлари, давлат харидлари ва биржа савдоларидаги талаблар, шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди.Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.Мазкур ўқув курси давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда қонунчиликка риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.|Telegram |facebook|instagram|

20 Апрель 2026 744

Термослар ва комплектланган вакуум идишлар бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан термослар ва комплектланган вакуум идишлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 438 та корхона томонидан 29 та давлатдан жами 3,1 млн АҚШ долларлик (3,8 минг тн) термослар ва комплектланган вакуум идишлар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 52% тўғри келган.Хитой — 94%Бошқа давлатлар — 6% Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 1 та корхона томонидан жами 5,6 млрд сўмлик (121 тн) термослар ва комплектланган вакуум идишлар ишлаб чиқарилган. Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 3,1% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса: Термослар ва комплектланган вакуум идишлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |facebook|instagram|

20 Апрель 2026 719
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech