Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Автомобиль йўллари қўмитаси ва суғурта ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан Автомобиль йўллари қўмитаси ва Суғурта ташкилотлари ходимлари учун рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқлари, давлат харидларида ва реклама қонунчилиги бўйича ўқув курслари ўтказилди. Маскур ўқув курслари қуйидаги долзарб мавзуларни қамраб олди: Автомобиль йўллари қўмитаси“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг амалиётда қўлланилиши;Монополия ва табиий монополиялар тўғрисидаги талаблар;Нарх ва тарифларни шакллантириш тартиби;Давлат харидларида рақобатнинг таъминланиши;Рақамли платформаларда рақобатни чеклаш ҳолатлари. Суғурта ташкилотлари“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва устун мавқе тушунчаси;Монополияга қарши тадбирлар ва ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартиби;Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва молиявий жавобгарлик;Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий масалалар;Реклама қонунчилиги ва молиявий хизматлар рекламасига оид талаблар;Рақамли платформаларда устун мавқени баҳолаш мезонлари. Ушбу ўқув курслари — соҳадаги мутахассисларнинг малакасини ошириш, ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш ва бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

21 Апрель 2025 744

Фарғона водийси: Таҳдидлардан тараққиёт сари

Қуйидаги мақола Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадовнинг расмий Telegram-каналида эълон қилинган материал асосида тақдим этилмоқда. Манба: https://t.me/Press_Secretary_Uz "Фарғона водийси "порох бочкаси" эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди" — Шерзод Асадов У шунингдек, таъкидладики: “Андижон, Фарғона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга ишонч ва кучли, адолатли Давлат раҳбарининг эътибори билан халқимиз нималарга қодир эканини исботламоқда” 1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг "Буюк шахмат тахтаси" китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто "порох бочкаси"га ўхшатган эди. Дарҳақиқат, учта мустақил мамлакатга дахлдор бу қадимий ҳудудда яқин-яқингача шундай воқеалар рўй бердики, кўпчилик бу машъум башорат ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмаслигига ишонганди. Аммо бугун биз бутунлай бошқача воқеликда яшамоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлиги, тизимли ва чуқур ўйланган ислоҳотлари туфайли Фарғона водийсининг учта вилояти ва унинг юраги бўлмиш Андижон бутунлай ўзгариб кетди. Бугунги кунда Андижон иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ташаббуси, инновация руҳи, интеллектуал тараққиёт ва маданий тикланишнинг қудратли марказига айланган. Бу шундай заминки, ҳар бир янги лойиҳа келажак пойдеворини мустаҳкамлайдиган тамал тошидир. Бу ерда одамлар орзу қиляпти ва ўз мақсадларига эришяпти. Ўқийман, изланаман, даромад топаман ва бошқаларга ҳам даромад манбаи яратаман деганларга – кенг йўл. Янги – Бобур шаҳри қурилмоқда. Тан олиш керак, Андижон - илм, интилиш, меҳнатсеварлик ва тўғри йўлга қўйилган давлат сиёсати бутун бир ҳудудни нақадар ўзгартириб юбориши мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Аҳолиси зич, ер ресурслари чекланган, яқингача саноати фақат Асака заводидан иборат бўлиб келган вилоят аҳли Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар кучидан, яратилган ҳар бир имкониятдан тўлиқ, максимал даражада фойдаланяпти, ҳар жабҳада реал, кундалик ҳаётда сезиш мумкин бўлган натижаларга эришаяпти. Бундан қувонсак ва ибрат олсак арзийди, албатта. Эски башоратларни унутиш вақти келди. Эндиликда, шу жумладан уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва дўстлиги туфайли бугун Фарғона водийси "порох бочкаси" эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди. Андижон, Фарғона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга ишонч ва кучли, адолатли Давлат раҳбарининг эътибори билан халқимиз нималарга қодир эканини исботламоқда.

17 Апрель 2025 571

Марказ ходимлари халқаро семинар-тренингда иштирок этди

2025-йил 15–16-апрель кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан “Самарали бошқарув дастури” доирасида “Давлат хизматида стратегик режалаштириш: Модул VII – Мониторинг, ҳисобот ва баҳолаш” мавзусидаги ишчи семинар ташкил этилди. Семинарда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари иштирок этиб, стратегик режалаштиришни мониторинг, ҳисобот ва баҳолаш орқали такомиллаштириш, шунингдек маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича халқаро тажриба билан танишдилар. Семинар якунланганда барча иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

16 Апрель 2025 706
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech