Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Халқаро конференция доирасида

Халқаро конференция доирасида глобал ноаниқлик шароитида барқарор ва инклюзив узоқ муддатли иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда адолатли рақобатнинг ўрни мавзусида асосий маърузалар қуйидаги халқаро ва миллий экспертлар томонидан тақдим этилди:Эльнур Багиров — Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши курашиш ва истеъмол бозорини назорат қилиш агентлиги раиси;Марк Батайль — Германиянинг Монополияларни тартибга солиш комиссияси (Monopolkommission) Бош секретари;Билир Хакан — Туркия Рақобат органи вице-президенти;Фаррух Карабаев — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари. Маърузалар давомида инфляция босими, таъминот занжирларидаги узилишлар, бозорнинг юқори даражада жамланиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ва истеъмолчилар фаровонлигини таъминлашда адолатли рақобатнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Шунингдек, глобал ноаниқлик шароитида барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган халқаро тажрибалар ва амалий ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди.Зеро Жаҳон банки ҳисоботларида ҳам «рақобат иқтисодий ўсишда катта аҳамиятга эгалиги ҳамда давлат иқтисодиётининг ажралмас қисми эканлиги» кўп бора таъкидланган. Юқоридагилар асосида, Ўзбекистонда рақобат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки томонидан ҳам тан олиниб, эътироф этилган.

26 Июнь 2026 316

“Глобал ноаниқлик шароитида барқарор иқтисодий ўсиш драйвери сифатида рақобат сиёсати чоралари” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигида “Глобал ноаниқлик шароитида барқарор иқтисодий ўсиш драйвери сифатида рақобат сиёсати чоралари” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.Мазкур халқаро конференцияда Германия, Туркия, Грузия ва Озарбайжон давлатларининг рақобат органлари вакиллари, шунингдек, БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Прогрессив ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (UZEX), Халқаро валюта жамғармаси ҳамда бошқа қатор халқаро ва миллий ташкилотларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари ва етакчи профессор-экспертлари иштирок этмоқда.Конференцияни:- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев,- Рақобат қўмитаси раиси Ҳ. Турахужаев,- Халқаро ҳамкорлик бўйича German Sparkassenstiftung ташкилоти, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўлими бошлиғи Лия Граубергер кириш сўзлари билан очиб бердилар.Улар ўз нутқларида замонавий иқтисодий шароитда рақобат сиёсатининг аҳамияти, бозорлар самарадорлигини ошириш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларига тўхталиб ўтдилар. Конференция доирасида рақобат сиёсати глобал ноаниқлик шароитида, жумладан инфляция босими, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли трансформация ва геосиёсий парчаланиш даврида бозор барқарорлигини қандай мустаҳкамланиши, самарадорлик ва инновацияларни қўллаб-қувватлаши, истеъмолчиларни ҳимоя қилиши ҳамда барқарор иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиши масалалари кўриб чиқилмоқда.

26 Июнь 2026 279

Энг юқори самарадорликка эришишни аниқ ҳисоб-китоб қилиш кераклиги қайд этилди

Ҳокимлар ҳар бир туманда қайси тармоқни қандай ривожлантириш, қайси инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали энг юқори самарадорликка эришиш мумкинлигини аниқ ҳисоб-китоблар асосида белгилаши зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун иқтисодиётнинг 12 та тармоғига 14 та «ақл маркази», шунингдек, 37 та соҳавий илмий-тадқиқот институти ва олий таълим муассасаси номма-ном бириктирилди. Жумладан, қурилиш материаллари тармоғи бўйича «ақл маркази» сифатида Макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари маркази, Материалшунослик институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш университети бириктирилди. Ушбу муассасалар янги турдаги қурилиш материалларига бўлган талабни, мазкур талабни қондириш учун қайси туманда қандай инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини, қандай технологиялардан фойдаланиш ва қайси йўналишларда кадрлар тайёрлаш зарурлигини таҳлил қилади. Барча тармоқ раҳбарларига «ақл марказлари», соҳавий илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мазкур ёндашув асосида ҳар бир туманнинг имкониятларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишига катта туртки берадиган инвестиция лойиҳалари пакетини тайёрлаш топширилди. Facebook|Instagram|X

25 Июнь 2026 386
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech