Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

"Сунъий интеллект" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари учун German Sparkassenstiftung томонидан "Сунъий интеллект" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон ва Европа тажрибаси мисолида сунъий интеллектни тартибга солишга оид ҳуқуқий ёндашувлар ва уни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар билан танишдилар. Шунингдек, интерактив муҳокамалар орқали сунъий интеллектни иш жараёнларига жорий этиш имкониятлари, мавжуд тўсиқлар ва уларни бартараф этишнинг амалий ечимлари кўриб чиқилди.Семинар-тренинг Марказ ходимларининг рақамли компетенцияларини ошириш ва замонавий технологияларни иш жараёнларига самарали жорий этишга қаратилди.

13 Октябрь 2026 7514

"Офис техникаси учун оқ қоғоз бозори таҳлил қилинди" таҳлилий постидан

Маҳаллий ишлаб чиқариш ва импортА4 форматдаги оқ қоғоз бўйича маҳаллий ишлаб чиқаришнинг тўйинганлик даражаси 0,1 фоиз, А3 форматда эса 0 фоизни ташкил этган.Яъни, ички бозордаги талаб асосан импорт ҳисобига қопланмоқда. "Офис техникаси учун оқ қоғоз бозори таҳлил қилинди" таҳлилий постидан

12 Октябрь 2026 7172

Глобал савдода логистика харажатлари: нархлар, рақобат ва транспорт йўлаклари барқарорлиги

2026 йилда геосиёсий кескинликлар ва Ҳурмуз бўғозидаги узилишлар денгиз ташувлари, суғурта ҳамда риск харажатларини ошириб, глобал савдо учун логистиканинг стратегик аҳамиятини янада кучайтирмоқда. UNCTAD маълумотларига кўра, жаҳон товар савдоси ўсиши 2025 йилдаги 4,7 фоиздан 2026 йилда 1,5–2,5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.OECD ҳисоб-китобларига кўра, халқаро транспорт ва суғурта харажатларининг глобал ўртача CIF/FOB маржаси 1995–2024 йилларда 4,8 фоизни, пандемия даврида эса 5,4 фоизни ташкил этган. Логистика харажатларининг ўзгариши импорт ва истеъмол нархларига таъсир қилади, бироқ харажатларнинг 20 фоизга ошиши якуний нарх ҳам шунчага ошишини англатмайди.Шу боис транспорт харажатлари, уларнинг маҳсулот таннархидаги улуши ва таъминот занжиридаги маржаларни мунтазам мониторинг қилиш муҳим. Харажатлар пасайишининг якуний нархларда акс этиши рақобат самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.Марказий Осиё учун транспорт йўлакларини диверсификация қилиш, муқобил етказиб бериш йўналишларини ривожлантириш ва логистика бозорида рақобатни кучайтириш устувор вазифалардан ҳисобланади. Жаҳон банкининг 2026 йил сентябрдаги тадқиқотига кўра, Транскаспий транспорт йўлагига инвестициялар ва савдо-логистика ислоҳотлари 2040 йилгача йўлакдаги савдони уч баробардан кўпроқ ошириши, ташиш вақтини икки баробар қисқартириши ва минтақа ЯИМини 3,3 фоизга ошириши мумкин.Самарали логистика тизими ва рақобатбардош транспорт хизматлари бозор барқарорлигини таъминлаш, маҳсулотлар нархига ортиқча босимни камайтириш ҳамда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилларидан биридир.

12 Октябрь 2026 7398
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech