Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Монополияга қарши комплаенс бўйича онлайн семинар ташкил этилди

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “SamAvto” ташкилоти ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича онлайн семинар ташкил этилди.Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни, рақобатнинг иқтисодиётга таъсири, картель келишувлари ва горизонтал картель келишувлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этишнинг аҳамияти кенг ўрганилди.Ўқув семинар якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.

21 Сентябрь 2026 6339

Навоий вилоятида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди

Давлатимиз раҳбарининг ПФ–193-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази масъул ходимлари томонидан Навоий вилоятида илмий ва амалий ўрганишлар олиб борилди. Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 5 134 турдаги товарнинг 1 495 тури (29 фоизи) Навоий вилоятида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Республикага импорт қилинаётган 9 049 турдаги маҳсулотнинг 1 955 тури вилоят бозорига кириб келмоқда. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 55 фоизи жаҳон ўртача кўрсаткичидан юқори мураккаблик даражасига эга. Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси асосида 1 242 турдаги маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш имкониятлари баҳоланиб, 300 дан ортиқ маҳсулот танланма асосида ўрганилди. Натижада 30 турдаги маҳсулот бўйича ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси белгиланган меъёрдан паст экани аниқланди.Ўрганишлар давомида Хатирчи туманидаги 50 дан ортиқ маҳаллада хатлов жараёнлари жойига чиқиб ўрганилди ва мавжуд муаммолар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. шунингдек вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари учун ПФ–193-сон Фармон ижросига бағишланган тренинг машғулотлари ўтказилди.

21 Сентябрь 2026 5316

Маркази директори О.Жумаев PhillipCapital Group асосчиси ва Бошқарув раиси Hua Min Lim билан учрашди

UZEX Global қўшма корхонасининг очилиш маросими доирасида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев PhillipCapital Group асосчиси ва Бошқарув раиси Hua Min Lim билан учрашди.Мулоқот давомида Ўзбекистонда замонавий биржа инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро молия бозорлари билан интеграцияни кенгайтириш ҳамда бизнес учун рискларни бошқаришнинг замонавий воситаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар халқаро тажриба ва илғор молиявий механизмлардан фойдаланиш орқали Ўзбекистон бозорида самарали, шаффоф ва рақобатбардош муҳитни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

18 Сентябрь 2026 5183
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech