Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Ишчи гуруҳ штаби аъзолари Қўқон эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан танишди

Жорий йилнинг 25 июнь куни Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган «Қурилиш материаллари саноатида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар» мавзусидаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.Хусусан, ишчи гуруҳ штаби аъзолари Қўқон эркин иқтисодий зонасининг фаолият йўналишлари, шунингдек мазкур ҳудудда фаолият юритаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.Telegram |Facebook|Instagram

28 Июнь 2026 5259

Марказ директори О. Жумаев бошчилигида ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Жорий йилнинг 25 июнь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш бўйича Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқот маркази "ақл маркази" сифатида бириктирилди.Шу муносабат билан Фарғона вилоятидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Марказ директори О. Жумаев бошчилигида ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.Навбатдаги ўрганиш доирасида поливинилхлорид (ПВХ) хомашёсидан қурилиш соҳасида қўлланиладиган пластик пол плинтуслари ҳамда деворларни пардозлаш учун мўлжалланган пластик декоратив рейкалар ишлаб чиқарувчи «Imkon Plast SEZ» унитар корхонаси фаолияти билан танишилди.Ташриф давомида корхона раҳбари Ж. Тошмуҳамедов билан ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот турларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш жараёнлари, экспорт салоҳиятини ошириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда соҳада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, тармоқдаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар билан учрашувлар ҳамда жойлардаги ўрганишлар изчил давом эттирилмоқда.

27 Июнь 2026 5335

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази барча Матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини касб байрами билан самимий муборакбод этади!Барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, ижодий парвоз ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!Касб байрамингиз муборак бўлсин!

27 Июнь 2026 5349
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech