Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Тренинглар

Автомобиль йўллари қўмитаси ва суғурта ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан Автомобиль йўллари қўмитаси ва Суғурта ташкилотлари ходимлари учун рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқлари, давлат харидларида ва реклама қонунчилиги бўйича ўқув курслари ўтказилди. Маскур ўқув курслари қуйидаги долзарб мавзуларни қамраб олди: Автомобиль йўллари қўмитаси“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг амалиётда қўлланилиши;Монополия ва табиий монополиялар тўғрисидаги талаблар;Нарх ва тарифларни шакллантириш тартиби;Давлат харидларида рақобатнинг таъминланиши;Рақамли платформаларда рақобатни чеклаш ҳолатлари. Суғурта ташкилотлари“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва устун мавқе тушунчаси;Монополияга қарши тадбирлар ва ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартиби;Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва молиявий жавобгарлик;Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий масалалар;Реклама қонунчилиги ва молиявий хизматлар рекламасига оид талаблар;Рақамли платформаларда устун мавқени баҳолаш мезонлари. Ушбу ўқув курслари — соҳадаги мутахассисларнинг малакасини ошириш, ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш ва бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

21 Апрель 2025 787

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 09-10 апрель кунлари Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида: “Tошкент шахар сув таъминоти” АЖ, "Узбекгеофизика" АЖ, "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК ташкилот ходимлари иштирок этди. Мазкур ўқув курслари доирасида, Нархларни тартибга солиш ва Давлат харидлари бўйича масъул ходимларига, декларация қилиш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланиши тартиблари, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳамда шартномаларни тузиш, келишиш ва унинг талабларига риоя қилиниши бўйича тегишли мисоллар билан тушунтиришлар берилди. Ўқув курси якунида тингловчилар билан бирга , истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган эътирозлар муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди.

10 Апрель 2025 750

Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш бўйича ўқув курслари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27-феврал куни Тадқиқотлар маркази томонидан Қўмита ҳудудий органлари ходимлари учун “Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш” бўйича навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида: Республиканинг 14 та худудий орган ходимлари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда:  Товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;  Бозорнинг товар ва географик чегараларини аниқлаш;  Бозор субъектларини ва бозор улушларини аниқлаш;  Рақобат муҳитини таҳлил қилишда фойдаланиладиган ахборотлар тўплами;  Бозорга киришдаги тўсиқлар ва концентрация даражаси;  Устун музокара кучи ва устун мавқени аниқлаш мезонлари;Мавзулари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Семинар якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

27 Февраль 2025 679

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11-12 феврал кунлари Тадқиқотлар маркази томонидан “микро молия ташкилот ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида: Республикадаги 30 дан ортиқ микро молия ташкилот ходимлари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”, "Реклама тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида "ги Қонунларининг мазмун-моҳиятлари, шунингдек устун мавқе, монополия, инсофсиз рақобат холатини аниқлаш, реклама ва табиий монополияга қўйиладиган асосий талаблар хамда рақамли платформаларга нисбатан монополияга қарши талаблар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

12 Февраль 2025 762

Устун музокара кучида миллий ва халқаро тажриба

Жорий йилнинг 7-феврал куни Тадқиқотлар маркази Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда “Миллий ва халқаро тажрибага асосланган ҳолда устун музокара кучини аниқлаш ва уни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолар" мавзуси доирасида навбатдаги ўқув семинар бўлиб ўтди. Ўқув семинарда: 50 дан ортиқ ходимлар иштирок этди. Мазкур ўқув семинарда "Устун музокара кучи" миллий қонунчилигимизда янги ҳисобланиши ва унинг мазмун-моҳиятини тушунишда ҳамда амалиётда қўлланилишида назарий билимларнинг ўрни муҳимлиги таъкидланди ва устун музокара кучига қўйиладиган асосий талаблар ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Ўқув семинар сўнгида ходимлар томонидан амалиётда юзага келаётган айрим муаммолар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

7 Февраль 2025 733

Тадқиқотлар маркази томонидан ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28-31 январь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусида навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди. Мазкур ўқув курсларда Қўмитанинг ҳудудий органлари ходимлари иштирок этишди. Ўқув дастури доирасида:  Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш, бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш усуллари, монополияга қарши тартибга солиш механизмлари бўйича мутахассислар   томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Картель келишувлар, инсофсиз рақобат амалиётлари ва уларни аниқлаш усуллари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Тендер савдолари ва давлат харидлари жараёнида рақобат қонунчилигини бузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар устидан назорат механизмлари бўйича тренинглар ўтказилди. Курс якунида Қўмита раиси ўринбосари Ф. Карабаев томонидан иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Ушбу курслар мамлакатимизда рақобат муҳитини такомиллаштириш ва қонунбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ходимларининг малака ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

31 Январь 2025 673

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида навбатдаги ўқув курслари бошланди

Жорий йилнинг 28 январь куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бошланди. Ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан ташриф буюрган бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, бош юристконсульлар ва мутахасссислар иштирок этмоқда. Мазкур ўқув курсларда биринчи кунида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади, Рақобатни иқтисодиёт учун муҳимлиги, Инсофсиз рақобат ҳолатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ва белгиланган молиявий жавобгарликни қўллаш, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари, уларни эътироф этиш мезонлари, ҳамда биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясининг олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув курслари давомида Биржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва турлари ҳамда уни содир этганлик учун жавобгарлик ва ҳуқуқий чоралар ҳамда Давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга давлат ёрдами, хусусан солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тингловчиларга тушунтириб ўтиш белгиланган. Мазкур ўқув курслари 31 январь кунига қадар давом этади.

28 Январь 2025 1302

“Карьера сари йўл: касб танлаш, резюме ёзиш ва суҳбатдан ўтиш” мавзусида семинар-тренинг

Жорий йилнинг 23-январ куни Марказ ходими “Карьера сари йўл: касб танлаш, резюмени ёзиш ва суҳбатдан ўтиш” мавзусида ўқув семинари ўтказди. Тадбирда Тошкент давлат транспорт университети талабалари иштирок этди. Семинарда касб танлаш, самарали резюме ёзиш ва суҳбатга тайёргарлик кўриш, иштирокчиларни ўз фаолиятини муваффақиятли бошлаш учун амалий воситалар билан таъминлаш каби асосий масалалар муҳокама қилинди. Семинар якунида энг фаол талабаларга китоблар топширилди.

24 Январь 2025 670

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14-16 январь кунлари Марказ томонидан “Тижорат банкларининг марказий аппарати ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди Ўқув курсларида:Республикадаги 20 дан ортиқ тижорат банклари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”, "Реклама тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларининг мазмун-моҳиятлари, шунингдек устун мавқе, монополия, реклама ва табиий монополияга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

16 Январь 2025 648

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига оид навбатдаги ўқув курслар “ҳудудгазтаъминот” ажда бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖда Марказ томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖнинг барча бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳудудий органлардан маъсуллар иштирок этишди. Суҳбат тарзида давом эттирилган семинарда “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ходимлари томонидан берилган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.Шу билан бир қаторда, ўқув семинари давомида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ва Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ўртасида доимий ҳамкорлик доирасида ўқув семинарларни ўтказиш юзасидан фикрлар алмашилди.

26 Декабрь 2024 659

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тадқиқотлар маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида:- Олий таълим вазирлиги;- "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ;- "Темир йўл экспресс";- "Ўзметкомбинат" AЖ вакиллари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнггида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

12 Декабрь 2024 617

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 13-14 ноябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

14 Ноябрь 2024 702

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

7 Ноябрь 2024 555

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, давлат буюртмачилари ҳамда юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотувчи корхоналар вакилларига рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнггида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди. 

31 Октябрь 2024 581

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун навбатдаги ўқув курси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курси бўлиб ўтди. Ўқув курсларида,- "Тахиатош иссиқлик тармоклари" МЧЖ;- "Ўзбекистан темир йўллари Кунғирот минтақавий темир йўл узели" УК;- Узтрансгаз АЖ "Урганчтрансгаз" УК;- "Чирчиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш корхонаси" УК;- Самарканд темирйўлни энергия билан таъминлаш;- “Коммуналлик иссилиқ" ДУК;- "Олмалик иссиқлик манбаи" МЧЖ;- "Муборакнефтгаз- Сувтаъминот" МЧЖ; - "Чимган-чорбоғ сув таъминоти" МЧЖ;- "Олмалик; кон-металлургия комбинати" АЖ;- “Яшил энергия” МЧЖ вакиллари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда Биржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва турлари ҳамда уни содир этганлик учун жавобгарлик ва ҳуқуқий чоралар ҳамда Давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга давлат ёрдами, хусусан солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ўқув курси якунида тингловчилар ўртасида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан сўровномлар ўтказилиб, мазкур масалалар бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази раҳбари Олимжон Жумаев томонидан махсус сертификатлар топширилди.

31 Октябрь 2024 643
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech