Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Тренинглар

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида навбатдаги ўқув курслари бошланди

Жорий йилнинг 28 январь куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бошланди. Ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан ташриф буюрган бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, бош юристконсульлар ва мутахасссислар иштирок этмоқда. Мазкур ўқув курсларда биринчи кунида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади, Рақобатни иқтисодиёт учун муҳимлиги, Инсофсиз рақобат ҳолатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ва белгиланган молиявий жавобгарликни қўллаш, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари, уларни эътироф этиш мезонлари, ҳамда биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясининг олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув курслари давомида Биржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва турлари ҳамда уни содир этганлик учун жавобгарлик ва ҳуқуқий чоралар ҳамда Давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга давлат ёрдами, хусусан солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тингловчиларга тушунтириб ўтиш белгиланган. Мазкур ўқув курслари 31 январь кунига қадар давом этади.

28 Январь 2025 882

“Карьера сари йўл: касб танлаш, резюме ёзиш ва суҳбатдан ўтиш” мавзусида семинар-тренинг

Жорий йилнинг 23-январ куни Марказ ходими “Карьера сари йўл: касб танлаш, резюмени ёзиш ва суҳбатдан ўтиш” мавзусида ўқув семинари ўтказди. Тадбирда Тошкент давлат транспорт университети талабалари иштирок этди. Семинарда касб танлаш, самарали резюме ёзиш ва суҳбатга тайёргарлик кўриш, иштирокчиларни ўз фаолиятини муваффақиятли бошлаш учун амалий воситалар билан таъминлаш каби асосий масалалар муҳокама қилинди. Семинар якунида энг фаол талабаларга китоблар топширилди.

24 Январь 2025 301

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14-16 январь кунлари Марказ томонидан “Тижорат банкларининг марказий аппарати ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди Ўқув курсларида:Республикадаги 20 дан ортиқ тижорат банклари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”, "Реклама тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларининг мазмун-моҳиятлари, шунингдек устун мавқе, монополия, реклама ва табиий монополияга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

16 Январь 2025 272

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига оид навбатдаги ўқув курслар “ҳудудгазтаъминот” ажда бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖда Марказ томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖнинг барча бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳудудий органлардан маъсуллар иштирок этишди. Суҳбат тарзида давом эттирилган семинарда “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ходимлари томонидан берилган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.Шу билан бир қаторда, ўқув семинари давомида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ва Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ўртасида доимий ҳамкорлик доирасида ўқув семинарларни ўтказиш юзасидан фикрлар алмашилди.

26 Декабрь 2024 271

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тадқиқотлар маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида:- Олий таълим вазирлиги;- "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ;- "Темир йўл экспресс";- "Ўзметкомбинат" AЖ вакиллари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнггида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

12 Декабрь 2024 248

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 13-14 ноябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

14 Ноябрь 2024 264

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

7 Ноябрь 2024 182

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, давлат буюртмачилари ҳамда юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотувчи корхоналар вакилларига рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнггида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди. 

31 Октябрь 2024 197

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун навбатдаги ўқув курси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курси бўлиб ўтди. Ўқув курсларида,- "Тахиатош иссиқлик тармоклари" МЧЖ;- "Ўзбекистан темир йўллари Кунғирот минтақавий темир йўл узели" УК;- Узтрансгаз АЖ "Урганчтрансгаз" УК;- "Чирчиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш корхонаси" УК;- Самарканд темирйўлни энергия билан таъминлаш;- “Коммуналлик иссилиқ" ДУК;- "Олмалик иссиқлик манбаи" МЧЖ;- "Муборакнефтгаз- Сувтаъминот" МЧЖ; - "Чимган-чорбоғ сув таъминоти" МЧЖ;- "Олмалик; кон-металлургия комбинати" АЖ;- “Яшил энергия” МЧЖ вакиллари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда Биржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва турлари ҳамда уни содир этганлик учун жавобгарлик ва ҳуқуқий чоралар ҳамда Давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга давлат ёрдами, хусусан солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ўқув курси якунида тингловчилар ўртасида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан сўровномлар ўтказилиб, мазкур масалалар бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази раҳбари Олимжон Жумаев томонидан махсус сертификатлар топширилди.

31 Октябрь 2024 224

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича малака ошириш ўқув семинари давом этмоқда

Жорий йилнинг 22-23 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида “Товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар ҳомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, биржа иштирокчилари, давлат буюртмачилари ҳамда юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотувчи корхоналар вакилларига рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

23 Октябрь 2024 211

Андижон вилоятида товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича малака ошириш ўқув семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Андижон вилоятида “Товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар ҳомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

22 Октябрь 2024 233

Монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида,  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; Транспорт вазирлиги; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги; Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; Экология вазирлиги, Энергетика вазирлиги; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Сув хўжалиги вазирлиги; “Ўзархив” агентлиги; Навоий вилояти ҳокимлиги;  "Ўзкомназорат" инспекцияси; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси; Туризм қўмитаси;  Давлат захираларини бошқариш қўмитаси;  Кадастр агентлиги; Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсади, Рақобатнинг иқтисодиёт учун муҳимлиги, Инсофсиз рақобат ҳолатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ва белгиланган молиявий жавобгарликни қўллаш, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари, уларни эътироф этиш мезонлари, ҳамда биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясининг олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шу билан бир қаторда, ўқув курси якунида тингловчилар ўртасида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан сўровномалар ўтказилиб, мазкур масалалар бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев томонидан махсус сертификатлар топширилди.

17 Октябрь 2024 188

Хоразм вилоятида товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари ўтказилди

Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, давлат буюртмачилари ҳамда юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотувчи корхоналар вакилларига рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнггида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

17 Октябрь 2024 191

Қорақалпоғистон Республикасида “Товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича ходимлар учун ўқув семинари ташкиллаштирилди. Мазкур малака ошириш курсида товар хомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар жумладан, икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖнинг савдо платформалари, биржа комиссиялари, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясининг олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Малака ошириш курси сўнггида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

15 Октябрь 2024 213

Ҳудудий электр тармоқларининг монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун ўқув курси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Марказ томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур ўқув курслари доирасида, монополияга қарши комплаенс ва Давлат харидлари бўйича масъул ходимларига тартибга солинадиган нархларни шакллантириш, декларация қилиш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланиши тартиблари, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳамда шартномаларни тузиш, келишиш ва унинг талабларига риоя қилиниши бўйича тегишли мисоллар билан тушунтиришлар берилди. Ўқув курси якунида тингловчиларнинг монополияга қарши комплаенс ҳамда электр энергияси етказиб бериш соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган ҳамда истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган эътирозлар муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.

11 Октябрь 2024 197
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech