Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча халқимизни ва юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда фахрийларни самимий муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, юксак матонат ва шарафли хизмат йўлингизда улкан зафарлар тилаймиз. Ватанимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Байрам муборак! |Telegram |facebook|instagram|

14 Январь 2026 1338

Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, “Сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш ҳамда “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини ўқитишга қаратилган махсус ўқув курслари ташкил этилди. Уч кун давом этган ўқув курси доирасида иштирокчилар:    - истеъмолчилар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;    - “Сирли мижоз” тадбирлари ва назорат харидини ўтказиш методикаси;    - “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича амалий машғулотлар;    - савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиёти;   - ахборот махфийлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш қоидалари бўйича назарий ва амалий билимларга ега бўлдилар. Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди. Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибда махсус сертификатлар топширилди. Мазкур ўқув курслари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш ва жамоатчилик назорати механизмларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади. |Telegram |facebook|instagram|

9 Январь 2026 2402

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат сектор иштирокини кучайтиришга қаратилган навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари учун мўлжалланган махсус ўқув курслари ташкил этилди. Машғулотлар рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилмоқда. Мазкур ўқув курслари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати механизмларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади. |Telegram |facebook|instagram|

8 Январь 2026 2307
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech