Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Фармацевтика соҳаси ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев БРИКС Халқаро рақобат ҳуқуқи ва сиёсат маркази директори Иванов Алексей Юрьевичга туғилган куни муносабати билан табрик йўллади.
Иқтисод фанлари доктори Жумаев Олимжон Садуллоевич “Science and Innovation” халқаро илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси бўлди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Тошкент метрополитени” ДУК ходимлари учун рақобат қонунчилиги бўйича малака оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курси Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилди. Марказ томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув курслар соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, рақобат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда тизимли ёндашувни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилади
Учрашув давомида томонлар Марказнинг илмий-амалий журналини нашр этиш, минтақавий ва халқаро миқёсда конференциялар ташкил этиш, шунингдек, халқаро маълумотлар базаларида мақолалар чоп этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. Учрашув якунида Марказ директори О.Жумаев ва "Science and Innovation" компанияси директори Б.Рустамов ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум рақамли трансформация шароитида рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат бошқарувида замонавий технологияларни жорий этиш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни мақсад қилади. Меморандум доирасидаги асосий йўналишлар:✅ Рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва рақамли платформаларни жорий этиш✅ Big Data ва AI орқали давлат харидларини мониторинг қилиш✅ Истеъмолчилар шикоятлари билан ишлаш жараёнларини автоматлаштириш✅ Ахборот-маърифий кампаниялар орқали аҳоли хабардорлигини ошириш✅ Қўшма тадқиқотлар, методик тавсиялар, семинарлар ва форумлар ўтказиш✅ Рақобат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги малакани оширишШунингдек, Меморандум доирасида рақамли бозорларни таҳлил қилиш, шаффофликни таъминлаш ва рақамли ечимларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Анвар Мансуров билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Ушбу келишув рақобат сиёсати ва рақамли трансформация соҳаларидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. #Рақобат #Меморандум