Навбатдаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.
Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев кириш сўзи билан очиб берди.
2025 йил 10–11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва BRICS Рақобат сиёсати Маркази билан ҳамкорликда “Платформалар иқтисодиёти: рақобат қонунчилиги ва рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Россия Федерациясининг Федерал антимонополия хизмати ўқув-методик маркази билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.
Курс давомида монополияга қарши қонунчилик, инсофсиз рақобат турлари, картель келишувлари ва комплаенс тизимининг амалий аҳамияти юзасидан чуқур билимлар берилди. Ушбу ўқув курси нафақат ходимларнинг малакасини оширишга балки, соҳада адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.#Рақобат сиёсати #Монополияга қарши комплаенс #Ўқув курси
Ўқув дастури давомида иштирокчилар иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, монополияга қарши қонунчиликни тўғри қўллаш ва соҳага оид амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган билим ва кўникмаларга ега бўлдилар. Дарслар тегишли соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар — Қўмита раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда. #Тадқиқотлар маркази #Электромагнит мослашув #Ўқув курс #“Монополияга қарши комплаенс
Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан ҳар ҳафта товар бозорларининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлил натижалари ўз ресурслари орқали эълон қилиб борилмоқда. Эндиликда, нафақат умумий бозор кўрсаткичларини, балки сизни қизиқтирган маҳсулот ва йўналишлар бўйича ҳам алоҳида таҳлил ишлари олиб борилади. Ушбу таҳлил натижалари орқали:Ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар — маҳсулотларига бўлган талаб ва рақобат муҳитини аниқроқ билиб, келгусидаги фаолиятларини шу асосида давом эттиришлари мумкин. Инвесторлар — бозор имкониятларини чуқурроқ англаб, тўғри қарорлар қабул қилишлари, Корхона ва ташкилотлар эса — келгусидаги режаларини илмий асосланган маълумотларга таянган ҳолда шакллантиришлари ва йўлга қўйишлари мумкин бўлади. Шу боис, ўзингизни қизиқтирган маҳсулотлар ва йўналишлар бўйича алоҳида таҳлил натижаларини олишни истасангиз, бизга мурожаат қилинг ва бизнесингизни биз билан ривожлантириб мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг. Рақобат қўмитаси экспертлари маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлилий ечимлар тайёрлашга доимо тайёр! Қуйидаги ҳавола ёки телефон рақам ( 71 207 47 00 (302) орқали мурожаат қилишингиз мумкин. #Рақобат қўмитаси #Тадқиқотлар маркази #Тўйинганлик #Таҳлил