Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ташкил этилган “Монополияга қарши комплаенс” бўйича махсус ўқув курси ташкил етилди.

Дастур доирасида соҳанинг етакчи мутахассислари, Қўмита бошқарма бошлиқлари ҳамда илмий ходимлар томонидан рақобатни чекловчи ҳаракатларни олдини олиш, инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш, давлат харидларида шаффоф рақобат муҳитини таъминлаш ва монополияга қарши қонунчиликнинг долзарб масалалари бўйича маърузалар ўқилди. Иштирокчилар комплаенс тизимини самарали йўлга қўйиш, унинг натижадорлигини баҳолаш, шунингдек рақобат сиёсатидаги замонавий тенденциялар — рақамли платформалар, сунъий интеллект ва биржа савдоларидаги монопол ҳаракатлар ҳақида чуқур билимларга эга бўлдилар. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда. |Telegram |facebook 

7 Ноябрь 2025 496

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорларда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш ва рақобат муҳитини чуқур ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарор ва ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ички бозорларнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражасини аниқлаш бўйича 90 та товар бозорида комплекс таҳлил ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, рақобат сиёсатини самарали амалга ошириш ва соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Марказ томонидан ўқув курслари, семинар ва тренинглар мунтазам ташкил этилмоқда. Ушбу ишлар ички бозорда барқарор рақобат муҳитини яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда. |Telegram |facebook 

5 Ноябрь 2025 656

13–27 октябрь кунлари “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида Хитой Халқ Республикасининг Пекин ва Шенжень шаҳарларида рақобат қонунчилиги ва уни қўллаш амалиётига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Рақобат қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази вакиллари шунингдек, Сербия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Арманистон, Монголия, Қозоғистон, Кения, Мянма, Монтенегро, Индонезия ва Филиппин каби қатор мамлакатлардан ҳам иштирокчилар қатнашди. Бу эса халқаро ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш имконини яратди. Семинар доирасида иштирокчиларга товар ҳамда рақамли бозорларда рақобат муҳитини таҳлил қилиш, қонунчиликни самарали қўллаш воситалари бўйича Хитойнинг илғор тажрибалари тақдим этилди. Шунингдек, ушбу тадбир давомида Марказнинг бош илмий ходими Музаффаржон Тўйматов Хитойнинг “Тенcент” ва “Ҳанъс Ласер Течнологй Индустрй Гроуп” каби йирик технологик корпорацияларининг бизнес моделлари, рақобат стратегиялари ҳамда инновацион ечимлари билан яқиндан танишди. Telegram |facebook 

29 Октябрь 2025 807
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech