Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Кимё саноатида ички бозор имкониятлари таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан кимё саноатида ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси таҳлил қилинди.Таҳлилларга кўра, 2024 йилда кимё саноатида 1 883 та маҳаллий корхона томонидан 385 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, ички бозорда юқори қўшимча қийматли айрим кимёвий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқлик сақланиб қолмоқда.2024 йилда 92 та мамлакатдан 3,5 млрд долларлик кимё саноати маҳсулотлари импорт қилинган. Импортнинг асосий қисми фармацевтика, косметика, органик кимёвий бирикмалар, пигментлар ва бошқа саноат хомашёлари ҳиссасига тўғри келади. Ўрганишлар 100 дан ортиқ кимё саноати товарлари бўйича ички бозор маҳаллий маҳсулотлар билан етарли даражада тўйинмаганини кўрсатди. Батафсил маълумот:Таҳлилларга кўра, мазкур йўналишларда маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи лойиҳаларни кўпайтириш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар улушини ошириш учун катта имкониятлар мавжуд.Шу билан биргаликда, қўшимча маҳсулотлар бўйича таҳлил ўтказиш ва улар тўғрисида маълумотларни олишни истасангиз Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

18 Июнь 2026 357

Германия тажрибаси ва Ўзбекистонда рақобат сиёсатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев Германия Федерал картель идораси (Bundeskartellamt) вакили, доктор Феликс Энгельзинг билан учрашув ўтказди. Учрашувда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини тергов қилиш, рақамли бозорларда рақобатни таъминлаш, иқтисодий таҳлил усулларини амалиётга жорий этиш ҳамда рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар халқаро тажриба алмашиш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ва рақобат қонунчилигини қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш йўналишларида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

17 Июнь 2026 387

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудлари ривожланишида туризм ва замонавий агросаноат ҳам драйвер йўналишга айланмоқда.

Хусусан, ўтган беш ойда юртимизга хорижий туристлар оқими 27 фоизга ўсиб, 5,5 миллионни ташкил этди. Умуман, Ўзбекистонда ҳар йили 15-20 миллион чет эллик сайёҳларни қабул қилиш ва уларга йилига камида 15 миллиард долларлик туризм хизматлари кўрсатиш салоҳияти бор. Президентимиз инвесторлар туризм дурдоналари бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хива билан бир қаторда бошқа ҳудудларимизда ҳам сайёҳлик соҳасига фаол сармоя киритишига умид билдирди. Шу билан бирга, анъанавий қишлоқ хўжалигини илғор агробизнес тармоғига айлантириш бўйича ҳам дадил қадамлар ташланмоқда. Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистон дунёнинг 70 дан ортиқ давлатига йилига 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиб, ўз брендига эга бўлди. “Бугунги анжуманда бизнинг 14 та ҳудуд раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда. Марҳамат, улар билан биргаликда вилоятларга бориб, яратилаётган имкониятлар билан бевосита танишинг. Бой тажрибангиз, технология ва сармоянгиз билан ўзаро манфаатли лойиҳаларда фаол иштирок этинг. Бу жараёнларда барча ҳокимлар сизларнинг ёнингизда туриб, яқиндан кўмак беради ва ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди”, – деди давлатимиз раҳбари. Facebook|Instagram|X

17 Июнь 2026 155
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech