Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш йўналишида муҳим илмий натижалар тақдим этилмоқда.

Хусусан, Марказ директори, и.ф.д. Жумаев Олимжон Садуллoевич ҳамда Марказнинг бош илмий ходими Музаффар Тўйматов ҳаммуаллифлигида тайёрланган "Иқтисодий фаолликни баҳолашда илғор ёндашувлар ҳамда Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индексини жорий этишнинг концептуал асослари" мавзусидаги илмий мақола "Marketing" журналида эълон қилинди. Бизнес фаоллиги индекси (БФИ) методологияси халқаро PMI (Purchasing Managers’ Index) амалиётларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилди. Методология иқтисодиётнинг жорий ҳолатини оператив баҳолашга қаратилган бўлиб, корхоналар фаолиятига оид сифат кўрсаткичлари асосида қисқа муддатли тенденцияларни аниқлаш имконини беради. Мазкур индекс Ўзбекистонда макроиқтисодий таҳлилни такомиллаштириш, бизнес муҳитини баҳолаш ҳамда илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтиришга хизмат қилади. Batafsil havolada: |Telegram |facebook|instagram|

14 Январь 2026 3220

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча халқимизни ва юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда фахрийларни самимий муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, юксак матонат ва шарафли хизмат йўлингизда улкан зафарлар тилаймиз. Ватанимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Байрам муборак! |Telegram |facebook|instagram|

14 Январь 2026 1134

Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, “Сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш ҳамда “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини ўқитишга қаратилган махсус ўқув курслари ташкил этилди. Уч кун давом этган ўқув курси доирасида иштирокчилар:    - истеъмолчилар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;    - “Сирли мижоз” тадбирлари ва назорат харидини ўтказиш методикаси;    - “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича амалий машғулотлар;    - савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиёти;   - ахборот махфийлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш қоидалари бўйича назарий ва амалий билимларга ега бўлдилар. Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди. Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибда махсус сертификатлар топширилди. Мазкур ўқув курслари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш ва жамоатчилик назорати механизмларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади. |Telegram |facebook|instagram|

9 Январь 2026 1904
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech