Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Хатирчи туманида аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш имкониятлари ўрганилди

Давлатимиз раҳбарининг ПФ–193-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари томонидан Навоий вилояти Хатирчи тумани маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.Ўрганишлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича имкониятлар таҳлил қилинди Жумладан, "Янги Маҳалла" МФЙдаги 50 сотих бўш ер майдонида "Toy bola" корхонасининг қадоқлаш цехини ташкил этиш бўйича 8 млрд сўмлик инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 40 та янги иш ўрни яратиш имконияти аниқланди. Шунингдек, "Ҳилолахон нонлари" оилавий корхонаси ва "Шариф бобо" МЧЖ фаолияти ўрганилиб, кредит маблағларидан фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш имкониятлари белгилаб олинди.

17 Сентябрь 2026 5384

Ўрганиш ишлари давом этмоқда

Марказ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё, Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида хонадонбай ўрганишлар ўтказилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини ошириш билан боғлиқ масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганишлар давомида камбағал оилаларнинг мавжуд имкониятлари, бандликка эҳтиёжи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятлари ҳамда молиявий қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжлари таҳлил қилинди.Шунингдек, туманда паррандачилик йўналишида фаолият юритиш истагида бўлган оилалар учун зарур шароитларни яратиш, хусусан, инкубатор ва товуқхоналарни ссуда асосида ажратиш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар шакллантирилди. Жойлардаги ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, аҳолини доимий бандлик ва барқарор даромад манбаи билан таъминлашга қаратилган чораларни кучайтириш белгиланди.

16 Сентябрь 2026 5898

Ўрганиш ишлари Сайхунобод ва Бўйовут туманлари ҳамда Ширин шаҳрида давом эттирилди

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ва Бўйовут туманлари ҳамда Ширин шаҳрида жойига чиққан ҳолда ўрганишлар олиб борилди.Ҳудудларда ишчи гуруҳ штаблари фаолияти, хатлов жараёни ва ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолияти ўрганилди.Ўрганишлар давомида бизнесини кенгайтириш учун қўшимча ёрдамга муҳтож 6 та тадбиркор аниқланиб, уларга зарур кўмак кўрсатилса, 100 та янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги аниқланди. Мазкур масала бўйича тегишли туман ва шаҳар ҳокимликларига маълумотлар тақдим этилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.

16 Сентябрь 2026 5813
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech